10:11 / 30.12.2015
26949

1 январдан Ўзбекистонда бензин нархи ошиши тасдиқланди

Ўзбекистон президентининг қарори билан 2016 йил 1 январдан бензин истеъмоли солиғи оширилади.

Янги йилда жисмоний шахслардан олинадиган солиқ 45 сўмга ошиб, 335 сўмга етди. Илгари бу кўрсаткич 290 сўмга тенг эди.

Шу муносабат билан, 1 январдан бошлаб автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бир литр бензиннинг нархи 45 сўмга қимматлашади. “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси вакили ҳам ушбу хабарни тасдиқлади.

“Бензиннинг завод нархи ўзгаришсиз қолган, фақат бензин истеъмоли солиғи оширилиши муносабати билан бензиннинг барча маркалари нархи аҳоли учун 45 сўмга қимматлашади”, - деди компания вакили.

Шундай қилиб, 1 январдан бошлаб мос равишда А-80 маркали бензин нархи 2030 сўмдан 2075 сўмга, Аи-91 маркали бензин эса 2235 сўмдан 2280 сўм, Аи-95 – 2460 сўмдан 2505 сўмга ва дизель ёнилғиси нархи – 2200 сўмдан 2245 сўмга қимматлашади.

Top