Спорт | 20:25 / 13.01.2016
7395
2 дақиқада ўқилади

Неймар Испания миллий судига чақирилди

"Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар тамагирлик ва коррупция жинояти иши бўйича Испания миллий судига сўроқ бериш учун чақирилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатган.

Суд 2 февраль куни бўлиб ўтади. Футболчи суд қаршисида "Сантос"дан Каталония клубига ўтиши қандай содир бўлгани бўйича кўрсатма бериши кутилмоқда. Шунингдек, унинг ота-онаси, "Барселона"нинг амалдаги ва собиқ президентлари Хосеп Мария Бартомеу ва Сандро Росель, "Сантос" жамоасининг собиқ президентлари Луис Алваро де Оливейра ва Одилио Родригес кўрсатма беради.

Прокуратура учун DIS фондининг кўрсатмалари асос бўлмоқда. Жамғарма вакилларининг сўзларига кўра, Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га ўтиши учун тўланган маблағнинг 40 фоизини унинг трансфер ҳуқуқига шерик бўлган DIS жамғармаси олиши керак бўлган. «Барселона» эса унинг трансфери учун 57 млн евро сарфлаганини маълум қилганди.

Лекин 2015 йилнинг январида жамоа томонидан бу рақам 86,2 млн евро экани айтилди.

Бундан ташқари, DIS Неймарни фонд билан ҳамкорлик қоидаларини бузганликда айблаяпти. Маълум бўлишича, ҳужумчи 2011 йилда керакли рухсатномаларсиз "Барселона" билан шартнома имзолаган ва агар Неймар Каталония клубига эркин агент сифатида ўтса "кўк-анорранглилар" футболчига 40 млн евро ўтказиб беришни ваъда қилган.

ОАВ: Испания прокуратураси Неймарни тамагирликда айбламоқда

«Сантос» ФИФАдан Неймарни ярим йилга дисквалификация қилишни сўрамоқда

“Барселона” Неймар “Олтин тўп” шорт-листига киритилгани учун “Сантос”га 2 млн евро тўлайди

«Барселона» Неймар учун «Сантос»га қўшимча маблағ тўламоқчи эмас