09:34 / 07.02.2016
2796

Тайвандаги зилзила қурбонлари сони 18 кишига етди

Тайвандаги зилзила қурбонлари сони 18 кишига етди, улардан 15 нафари Тайнань шаҳридаги 17-қаватли турар-жой биносининг қулаши оқибатида ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда CNA агентлиги.

Зилзила оқибатида оролда 484 киши жабрланган, 352 киши қутқарилган. 17-қаватлик бино вайроналари остида 130 дан кўпроқ одам қолган бўлиши мумкин.

Тайнандаги бинолардан бири тўлиқ вайрон бўлган, яна иккитаси жиддий шикастланган. Бедарак йўқолганлар орасида 150 дан кўпроқ одам бор.

Қутқарув операциясида 4,9 минг мутахассис, 24 та ит ва 151 дона техника бирлиги, жумладан 5 та вертолёт иштирок этмоқда.

Top