22:53 / 06.04.2016
1400

АҚШ Ироқда янги ҳарбий база яратиши мумкин

АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитасининг операциялар бўйича директори ўринбосари, вице-адмирал Эндрю Льюис АҚШ Ироқда маҳаллий қуролли кучларга Мосулни ИШИД жангариларидан озод қилишда ёрдам бериш учун янги базани яратиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Ироқ кучлари Мосулни изоляция қилиши жараёнида ўт очиш билан қўллаб-қувватлаш базасини яратиш керак бўладиган вазият юзага келиши мумкин", деб айтди Льюис.

Top