10:15 / 02.05.2016
2574

«Интер» «Лацио»га мағлуб бўлиб ЕЧЛдан умидини узди, турнирда  «Ювентус», «Наполи» ва «Рома» ўйнайди

Футбол бўйича Италия А сериясининг 36-турида «Лацио» «Интер»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу ўйингача Миланнинг «Интер» клубида келаси мавсумни Европа Чемпионлар Лигасида ўтказиш учун назарий жиҳатдан имконият сақланиб қолганди. Римда «Лацио»дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин бу имконият йўққа чиқди. Миланликлар учинчи ўриндаги римликлардан 7 очкога ортда қолди ва кейинги 2 турда бу жамоага ета олмайди.

Энди кейинги мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида Италия шарафини «Ювентус» (36 турда 88 очко), «Наполи» (35 турда 73 очко) ва «Рома» (35 турда 71 очко) клублари ҳимоя қилади.

«Интер» эса келаси икки турда қандай натижа қайд этишига қарамай, Европа Лигасида тўп суради.

Милан клубини мағлуб этган «Лацио» назарий жиҳатдан Европа Лигаси йўлланмасига эга бўлиши мумкин. Рим клуби ҳисобида 51 очко бор бўлиб, жамоа олтинчи ўринда бораётган «Сассуоло»дан 4 очкога ортда қолмоқда. 

Турнинг 2 май кунга белгиланган учрашувларида «Женоа» «Рома»ни қабул қилади, «Наполи» «Аталанта»га қарши ўйнайди.

Лацио – Интер 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 8 Клозе, 2:0 – 84, пенальти Кандрева.
Лацио – Маркетти, Баста, Бишевац, Хентилетти, Конко, Онази, Биглия (Катальди, 90), Лулич, Кандрева (Милинкович-Савич, 89), Клозе (Маури, 73), Кейта.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Миранда, Мурильо, Нагатомо (Паласио, 79), Медель (Биабиани, 56), Кондогбиа, Брозович, Йоветич (Эдер, 72), Перишич, Икарди.
Огоҳлантиришлар: Хентилетти (12), Кейта (52), Клозе (64), Лулич (68), Мурильо (81), Кандрева (85).
Четлатиш: Мурильо (83).

А Серия: «Милан» «Фрозиноне»га қарши учрашувда мағлубиятдан қутилиб қолди ва бошқа натижалар

Мавзуга оид
Top