11:55 / 18.05.2016
4649

«Челси» Nike билан йилига 60 млн фунтлик шартнома тузиш бўйича келишувга эришди

Nike компанияси «Челси» жамоасининг техник ҳомийсига айланади.

Лондонликлар клуби кейинги мавсум учун уй либосларини намойиш этишидан бир неча кун ўтиб, adidas компанияси билан 2023 йилгача тузилган шартнома кейинги мавсумдан бекор бўлиши ҳақида маълум қилганди.

«Челси» adidas компаниясидан йилига 30 миллион фунт оларди, бу Европадаги бошқа топ-клублар орасидаги энг паст натижа ҳисобланади.

The Telegraph нашри маълумотига кўра, «Челси» Nike компанияси билан йилига 60 миллион фунт тўлашни кўзда тутувчи шартнома имзолашга келишган. Эндиликда, бу шартнома спорт эпикировкалари етказиб берувчи компания билан тузилган энг фойдали шартномалар орасида иккинчиси бўлиши мумкин. Энг яхши натижа adidas компанияси билан йилига 75 млн фунтлик шартнома тузган «Манчестер Юнайтед»га тегишли.

Аdidas билан шартноманинг муддатидан олдин бекор қилингани учун «нафақахўрлар» жамоаси 40 миллион фунт миқдорида товон тўлайди.

Top