15:57 / 23.05.2016
4089

The Telegraph: «МЮ» ван Гаални муддатидан олдин истеъфога чиқаргани учун 5 млн фунт товон пули тўлайди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси Луи ван Гаални муддатидан 1 йил олдин истеъфога чиқарди.

У билан биргаликда клубни унинг 3 нафар ёрдамчиси тарк этган.

The Telegraph нашрида ёзилишича, жамоа ушбу мутахассис билан шартномасини муддатидан олдин бир томонлама бекор қилгани учун 5 миллион фунт миқдорида товон пули тўлайди. Бундан ташқари, ван Гаалга Англия Кубогидаги ғалаба учун 400 минг фунт миқдорида мукофот берилади.

Клубнинг ушбу истеъфо ҳақидаги расмий баёноти Тошкент вақти билан соат 16.00да эълон қилиши кутилмоқда.

24 май куни эса ван Гаалнинг ўрнини Жозе Моуриньо эгаллаши ҳақида эълон қилиниши айтилган.

Top