"Толибон" ҳаракатининг янги етакчиси Мулави Ҳайбатулла Охунзода Афғонистон ҳукумати билан сулҳ тузиш бўйича музокаралар бошлашга розилик бермади. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
Бундан олдинроқ, Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзой толибонларга қуролларни ташлаб тинч ҳаётга қайтиш таклифини берганди.
Бугун "Толибон" жангарилари етакчилари мулла Мансурнинг 21 май куни АҚШ ҳарбийлари томонидан Покистон ҳудудида ўлдирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг ўрнига Ҳайбатулла Охунзода ташкилотнинг янги етакчисига айланди.