Жамият | 15:22 / 27.05.2016
6806
1 дақиқада ўқилади

Мексика бўғозидаги фожиага атаб ишланган фильмнинг илк трейлери намойиш этилди

Мексика бўғозидаги фожиага атаб ишланган “Денгиздаги уфқ” фильмининг илк трейлери намойиш этилди. Картинада Марк Уолберг, Кейт Хадсон, Курт Рассел, Дилан О'Брайен, Жон Малковичлар суратга тушди.

Фильм бўлиб ўтган воқеа асосида суратга туширилган. 2010 йилнинг апрелида Мексика бўғозидаги BP нефть платформасида келиб чиққан ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 5 млн. баррель нефть очиқ денгизга оқиб кетган эди.

Картинани Lionsgate кинокомпанияси суратга туширган. Режиссёр – Питер Берг. “Денгиздаги уфқ” 2016 йилнинг 30 сентябрида АҚШ кинотеатрларида намойиш этилади.