Жаҳон | 14:36 / 27.05.2016
3950
1 дақиқада ўқилади
Токио аэропортида кореяликлар самолётида ёнғин чиққач 292та рейс бекор қилинди
Токио шаҳридаги Ханэда аэропортида Korean Air авиакомпаниясининг «Боинг-777» авиалайнерида ёнғин чиққанидан кейин аэропортда 292та рейс бекор қилинди.
Ҳодиса самолёт Сеулнинг Инчхон халқаро аэропортига учишга тайёргарлик кўраётган пайтда юз берган. Самолёт бортидаги 319 киши эвакуация қилинган. Ҳеч ким жабрланмаган.