14:54 / 09.06.2016
3576

Бағдоддаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

ИШИД Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Ал-Жазира телеканали маълумотига кўра, шаҳарда содир этилган иккита портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга етган.

Бундан олдинги хабарларда теракт ҳаётдан олиб кетган кишилар сони 22 нафарлиги, яна 70дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида айтилганди.

Портлашларнинг биринчиси Бағдод шаҳри шарқидаги шиалар истиқомат қилувчи Ал-Жадид шаҳрида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган.

Иккинчи портлаш шаҳардан шимолдаги Таджи шаҳрида рўй берган. Бу ерда террорчи миналаштирган автомобилни Ироқ армиясининг назорат-ўтказув пунктига ҳайдаб борган.

Top