Жамият | 14:44 / 17.06.2016
21607
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда уч эгизак туғилди

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани «Бахтли» маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйди.

«Чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда. Чақалоқлар ҳам, уларнинг онаси ҳам доимий тиббий назоратда», дейди ҳамшира Гўзал Тиллаева.

Бундан аввал ҳам Қорақалпоғистонда, Тошкентда туғилган уч эгизаклар ҳақида хабар берилганди.