Вьетнам пойтахти Ханой шаҳри маъмурияти 2025 йилга келиб, шаҳарда мотоцикллардан фойдаланиш учун тақиқни жорий қилишни режалаштирмоқда, деб хабар қилган «Би-би-си».
Пойтахт ҳукумати, йўллардаги тирбандликларга қарши курашиш чораси сифатида, 10 йил мобайнида мототранспорт воситаларидан қутилиш ниятида. Аниқлик киритилишича, атиги 500 минг ханойлик автомобил хизматидан фойдалангани ҳолда, шаҳардаги мотоцикллар сони 5 миллионга етади. Шаҳар маъмурияти тахминларига кўра, 2020 йилга бориб бу рақам янада ошиб, 7 миллионни ташкил этиши мумкин.
Шаҳар ҳокимияти шахсий транспорт воситаларини қисқартириш баробарида, жамоат транспортини ривожлантиришни режалаштирган.
фото:AFP/GETTY IMAGES