Жаҳон | 07:19 / 01.07.2016
6990
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг 200 автомобилини йўқ қилди

АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқнинг Ал-Фаллужа шаҳрида ИШИДнинг карвонига авиазарбалар берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда матбуот-анжуманида Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест маълум қилди.

Бомбардимонлар оқибатида 200 дан кўпроқ автомобиль йўқ қилинган. Шу тариқа Ироқ ҳарбийларига бу ҳудудларнинг жангарилар томонидан босиб олинишига уринишнинг олдини олишда ёрдам кўрсатилди.

Коалициянинг икки учувчиси 29 июнда Ал-Фаллужадан келаётган иккита узун карвонни пайқашган ва уларга зарбалар беришган.

Эрнестнинг айтишича, бир карвонда 150 дан кўпроқ, иккинчисида эса 50 дан кўпроқ автомобиль йўқ қилинган.

Аввалроқ ироқлик ҳарбий қўмондон Ал-Фаллужадаги бир ойлик операция давомида 2,5 мингга яқин жангари йўқ қилинганини маълум қилганди.