Ўзбекистон | 17:27 / 01.07.2016
4142
2 дақиқада ўқилади

ТИАИСВда ўзбек-япон ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

30 июнь куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (ТИАИСВ) Япониянинг Ўзбекистон республикасидаги элчиси Фумихико Като билан музокаралар бўлиб ўтди. 

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув давомида томонлар Тошкент давлат техника университети қошида минтақамизда ягона ўзбек-япон инновациялар марказини яратиш лойиҳасини амалга оширишга доир  батафсил муҳокама ўтказишади. Унинг фаолияти ҳамкорликдаги инновацион тадқиқотларни Ўзбекистонда илғор япон тажрибасини йўлга қўйишни рағбатлантиришга йўналтирилган. 

Томонлар ТИАИСВ делегацияси ва Ўзбекистон ёш олимларининг жорий йил май ойидаги Токиога ташрифи якунларини юқори баҳолашди. Ташриф чоғида ёшлар маркази Концепциясининг тақдимоти бўлиб ўтди, шунингдек ҳамкорликдаги тадқиқотлар йўналишлари олдиндан келишиб олинди. 

Икки томон Марказ яратиш лойиҳасини тез орада амалга оширишга йўналтирилган кейинги вазифаларни аниқлаб олишди. 

Шунингдек учрашув чоғида узоқ муддатли "Юпитер" дастурини амалга оширишга доир фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди.