17:41 / 03.07.2016
7559

Бағдоддаги теракт қурбонлари сони 131 нафарга етди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг Каррада туманидаги шиалар зиёратгоҳи яқинида автомобиль портлатилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди. Шунингдек, 100дан ортиқ киши жароҳатлангани қайд этилган.

Бунгача берилган хабарларда қурбонлар сони 80 нафар экани айтилаётганди.

Бағдоддаги ҳарбий қўмондонлик вакили маълум қилишича, миналаштирилган машина Каррада марказида, одамлар байрам тайёргарлиги учун бозорлик қилаётган чоғда содир этилган.

Биринчи портлашдан кейиноқ Бағдод шарқидаги бозор ҳудудида жойлашган шаршара яқинида яна бир миналаштирилган автомобиль портлаган. 

Мазкур портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Top