11:24 / 09.07.2016
38210

Korzinka.uz раҳбари гўшт орқали тарқалаётган куйдирги касаллиги ҳақида ўз фикрини билдирди

Korzinka.uz тармоқлари раҳбари Зафар Ҳошимов Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребители” гуруҳи орқали бугун ҳамма ерда болалаган куйдирги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақида Рrotoday нашри хабар беради.

“Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу касаллик ҳақидаги миш-мишларни эшитишимиз билан биз уларни ССВ ДСЭНМ органларида текширдик. Бундай ҳодисалар ҳақида хабарларнинг қай йўсинда тарқалишини билмадиму, аммо СЭС органлари бундай ҳолатлар юзага келганда буни олдини олиш мақсадида назоратни дарҳол кучайтиришади. Ҳеч қандай танг ҳолат ва кучли назорат ўрнатилганини кўрмадим. Тўғридан-тўғри саволга эса мутахассислар ушбу миш-мишларни тўла рад этишди. Ҳеч қандай хавфли касаллик тарқалиши ҳолати қайд этилмаган.

Иккинчидан, агар гўшт ветеринария ва санитария назоратидан ўтказилган бўлиб, сертификат олган бўлса унга ишонмаслик учун ҳеч қандай асосимиз йўқ. Биз улар ҳар бир гўшт текширувига қандай синчковлик билан аҳамият беришларини биламиз. Сохта маълумотнома в сертификатлар бу ўтмишда қолиб кетган. Ҳозир бунга жиддий қаралади. Фақат сертификатга эга бўлмаган гўштлардан қўрқса бўлади.

Энди бизнинг дўконларимизга гўшт қандай тушишини тасвирлаб бераман. 18-20 ойлик вазни 250 килогача бўлган буқалар фақат биз учун етказиб берадиган фермалар томонидан келтирилади. Бу моллар сўйилиши олдидан ветеринария хизматлари назоратида бўлади. Зарурий текширувлардан сўнг алоҳида маълумотнома – сертификат тақдим этилади. Гўштнинг кўринадиган жойига махсус муҳр қўйилади. Фақат кейингина улар бизга етиб келади. Қушхонадан дўконларимизга гўшт совутгичли махсус транспортда келтирилади. Маркетимизда эса совутгичларда сақланади. Уни бўлиш ишлари совутиш камераларида амалга оширилади. Гўштни бўлиш хоналари ҳам совутилган бўлади. Сўнгра бўлинган бўлаклар совутгичли пештахталарга жойланади. Бу нарсалар гўштга бактерия тушишини олдини олади.
Шу сабабли гўштни фақат текширилган ва зарурий техника билан таъминланган етказиб берувчилардан ҳарид қилиш лозим”, – дея фикрини якунлайди Ҳошимов.

Top