Қозоғистонда сув тошқинлари туфайли куйдирги қабристонлари очилиб кетди
Куйдирги қўзғатувчиси тупроқда омон қолиши мумкин, шунинг учун энди чорва молларга юқиш хавфи мавжуд.
Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида куйдирги билан касалланган қорамолларнинг қабристонлари очилиб кетди. Уларнинг кўпчилиги Сирим вилоятида жойлашган.
Куйдирги қўзғатувчиси тупроқда омон қолиши мумкин, шунинг учун энди чорва молларга юқиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда вилоят ветеринария-санитария хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Нурқайир Қусайнов маълум қилди.
«Фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳудудларда ҳайвонларнинг хавфли юқумли касалликларининг олдини олиш мақсадида барча чорва моллари ветеринария хизмати назорати остида бўлади», деди у.
Унга кўра, қабристонлари сув босган ҳудудлардаги барча ҳайвонлар куйдиргига қарши эмланади.
Қусайновнинг қўшимча қилишича, сув тошқини оқибатида 219 бош қорамол, 1552 бош қўй-эчки, 54 бош от, 97 бош чўчқа ва 119 бош парранда нобуд бўлган. Вилоят ҳокимлиги ва ветеринария хизмати ўлган чорва моллар жасадини йўқ қилиш билан шуғулланмоқда.
Қозоғистондаги сув тошқинлари сўнгги 80 йилдаги энг йирик табиий офатга айланди. Мамлакатнинг ўнта ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Мавзуга оид
17:44 / 07.01.2025
Ҳалокатга учраган AZAL самолётининг «қора қути»лари таҳлили якунланди
20:25 / 05.01.2025
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
17:13 / 05.01.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга олиб чиқувчи янги темирйўлни 2027 йилда ишга туширмоқчи
21:48 / 04.01.2025