14:59 / 23.07.2016
15051

Рафиқасининг умрига зомин бўлган ичкиликбоз эр узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди

Сойибжон (исм-фамилиялар ўзгартирилган) табиатан қўрс ва ўжар, қайсарлиги тутганда онаси, акаси билан гап талашиб жанжал чиқарар, спиртли ичимлик ичиб олганида эса одам танимай муштлашарди. Айнан бетга чопарлиги, ўжарлиги туфайли бирор жойда муқим ишламади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Кунлардан бир кун у уйга ичиб келди. Арзимас баҳона топиб хотини Маҳбубахонни дуч келган жойига ураверди. Қўлига тушган ўтин билан бошига солди. Дод солиб кўчага қочган Маҳбубахоннинг ортидан қувди. Етиб олгач, уриб йиқитди. Сочини чангаллаб судради.

Бу воқеалардан хабар топган қўшниси Мухторжон, акаси Собиржон билан ҳодиса жойига етиб келишганида Маҳбубахон кўчада юз-кўзлари қонга беланган, беҳуш ётарди. Қўшниларидан бирининг машинасида касалхонага олиб кетишди. Аёл шифохонага етиб бормади, йўлда жони узилди.
Турмуш ўртоғининг ҳаётига зомин бўлган С.Аҳмедов суд ҳукми билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Top