19:42 / 12.08.2016
7910

2015 йилда Қирғизистонга келувчи фуқаролар сони илк марта кетувчилардан кўп бўлди

2015 йилда Қирғизистонда илк марта мамлакатни тарк этаётганларга нисбатан келаётган фуқаролар сони кўп бўлди. Бу ҳақида ҚР Давлат миграция хизмати раҳбари ўринбосари Алмазбек Асанбаев хабар қилди. 

  Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати маълумотларига кўра, 2010-2014 йиллар мобайнида мамлакатни тарк этувчилар сони келувчилардан кўп бўлган. Инқилоб содир бўлган 2010 йилда мамлакатдан кетганлар сони келувчиларга нисбатан 150 мингга кўпайган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 212 мингга етди. 
 
  2013-2014 йилларда кетганлар сони келганлардан 40-47 мингга кўп бўлган ва ниҳоят, 2015 йилда  Қирғизистонда  илк марта кетганлардан келганлар сони 84 мингга кўп бўлганлиги кузатилган. Алмазбек Асанбаев буни рублнинг қадрсизланиш жараёни натижасида Россияда ишлаш фойда келтирмай қўйгани билан боғлади.

"Қанчалик ажабланарли бўлмасин, муҳожирларимиз сони қисқармаган: беш йил давомида бу кўрсаткич 560 минг киши даражасида ўзгармай турибди", - деди у. 
 
 

Top