23:09 / 17.08.2016
7435

Хитойда автомобиллар савдоси 25 фоизга ошди

Июлда Хитойда 1,6 млн автомобиль сотилди, бу эса ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 26,3 фоизга кўпроқни ташкил қилди. Бу ҳақда Хитой автомобилсозлар уюшмаси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда "Автостат" агентлиги маълум қилди. 

Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида Хитой автобозорида 12,65 млн та машина сотилган.

Тушунтирилишича, автомобилларга талабнинг ошишига ишчи ҳажми 1,6 литргача бўлган двигателли янги машиналарни сотиб олишга солиқнинг 2 баробарга камайтирилгани сабаб бўлган.

Хитойда июлдаги савдоларда энг кўп ўсишни кўрсатган автокомпаниялар Volkswagen (285,9 минг автомобиль, 16 фоиз ўсиш) ва General Motors (270,5 минг автомобиль, 18 фоиз ўсиш) бўлган.

Хитой автомобилсозлар уюшмасида жорий йилда Хитой автобозори ўтган йилга нисбатан 6 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. 2015 йилда Хитойда  21,15 млн та машина сотилганди.

 

Top