16:04 / 17.08.2016
8639

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 773 та видео кузатув мосламаси ўрнатилмоқда

2016 йилнинг 17 август куни Тошкент шаҳри ҳокимиятида Миробод тумани ҳокими иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2016 йилнинг ярим йиллигида Тошкент шаҳрининг Миробод туманида саноат маҳсулотлари 669,9 млрд. сўмни (ўсиш суръати 117,5 фоиз,)  халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 244,5 млрд.сўмни (ўсиш суръати 118,3 фоиз) ташкил этган. 

Маҳаллийлаштириш дастури юзасидан Дастурга киритилган 3 та корхонанинг лойиҳалари бўйича 2016 йилнинг январь-июнь ойларида 72,7 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 4688 та янги иш ўринлари яратилиб прогноз 100,1 фоизга бажарилган.

Ижтимоий соҳа объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан маҳаллий бюджет ҳисобидан 1,3 млрд. сўм миқдорида пул маблағлари ажратилиб, 439,1 млн. сўм ижтимоий соҳа объектларнинг том қисмини таъмирлаш, 133,8 млн. сўм иссиқ ва совуқ сув тизими қувурларини алмаштириш ҳамда 727,1 млн. сўм қисми бошқа турдаги таъмирлаш ишларини амалга оширишга сарфланди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган дастурда 19 та йўналиш танлаб олиниб, бу ишларни бажариш мақсадида тумандаги мавжуд 16 та тижорат банклари томонидан 5,236 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Ҳозирги кунга қадар, кўп қаватли уйларнинг 13 725 кв.м том қисми мукаммал, 12 149 кв.м жорий таъмирдан чиқарилди. 290 та ертўла, 399 та кириш йўлаклари янгидан фойдаланишга топширилди. 12 та кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатилиб, 1 903 кв.м фрамугалар алмаштирилди. 74 та лифтлар жорий таъмирланиб, 1 608 п.м ирригация тармоқлари таъмирдан чиқарилди ва 66 та болалар майдончасида реконцтуриксия ишлари бажарилди. Тумандаги Қўйлиқ даҳасида йирик спорт мажмуасининг қурилиш ишларини куз якунига ниҳоялаш режалаштирилган. Шунингдек, 15 120 кв.м йўлакларида бетонлаш ишлари, 773 та видео кузатув мосламаларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Top