18:52 / 19.08.2016
5623

Порошенко: ЕИ билан визасиз тартибга "саноқли кунлар" қолди

Украина президенти Петр Порошенконинг яна бир бор баёнот беришича, ЕИ украиналиклар учун визасиз тартибни яқин орада жорий қилади. 

"ЕИ яқин орада шундай қарор қабул қилишига ва бирлашган Европа украиналиклар учун визасиз эшикларини очиши учун бир неча ҳафта қолганига ишончим комил", - деган Порошенко Харьковга амалий сафари чоғида.

Бундан ташқари,  у Украина "мамлакатда ислоҳотларни давом эттириши учун ЕИнинг кучли молиявий ёрдамини олиши"га ҳам ишонч билдирган.


 

Top