15:37 / 20.08.2016
11373

Хитойда жаҳондаги энг узун шиша кўприк расмий равишда очилди

Хитойнинг Хунань музофотидаги Чжанцзяцзе паркида жаҳондаги энг узун шиша кўприкнинг расмий очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.

Кўприкнинг узунлиги 430 метрни, эни — олти метрни ташкил этади. У ердан 300 метр баландликда жойлашган.

Кўприк шишадан тайёрланган ўнлаб мустаҳкам панеллардан иборат ва бир вақтнинг ўзида 800 та одамни кўтара олади.

20 август — синов тариқасида кўприкнинг расмий очилган биринчи куни сифатида тарихга кирди.
 

Top