22:17 / 21.08.2016
20036

Ихтиёр Наврўзов Ўзбекистон учун яна бир бронза медаль олиб берди

Рио—2016 Олимпиадасида эркин кураш бўйича 65 кг. вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ихтиёр Наврўзов бронза медаль учун кечган курашда мўғулистонлик Мандахнаран Ганзоригга қарши курашди.

У қийин кечган баҳсда рақибдан 8:7 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа, Ихтиёр Наврўзов Ўзбекистон учун яна бир бронза медаль олиб берди. Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 10та - 2та олтин, 2та кумуш ва 6та бронза.

 

 

Top