10:13 / 25.08.2016
37309

Москва халқаро автокўргазмасида Ravon моделлари намойиш қилинди

24 август куни Москвада ўз ишини бошлаган халқаро автокўргазмада R қаторига мансуб 4 та Ravon модели намойиш қилинди. 

Кўргазмада Ravon моделлари стендида R2 Spark, Nexia R3, Gentra ва R4 моделлари тақдим қилинди. Янги Nexia R3 Россияда 1 сентябрдан, Chevrolet Cobalt 2013 базасида тайёрланган R4 модели эса ноябрдан сотувга чиқарилади.  

Аввалги авлоддаги Chevrolet Aveo негизида яратилган Nexia R3 модели кўргазма иштирокчилари ва унга ташриф буюрганлар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Ҳозирда Россия автомобиль бозорида R2 Spark 389 минг рублдан, Ravon Gentra 439 минг рублдан бошлаб сотилмоқда. Энди сотувга чиқариладиган Ravon Nexia R3 419 минг рублдан бошлаб таклиф қилинмоқда.

Москва шаҳридан Kun.uz мухбири

Top