15:34 / 26.08.2016
11836

«Жиззах» махсус индустриал зонасида 3та янги корхона очилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида «Жиззах» МИЗ махсус индустриал зонасида Миллий телекоммуникациялар оператори «Ўзбектелеком» АК ва Хитой Халқ Республикаси инвесторлари иштирокида, бир вақтда учта ишлаб чиқариш қўшма корхонасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 сентябрдаги Ф-4131 сон Фармойишига мувофиқ, «Жиззах» МИЗ ҳудудида учта қўшма корхона: Broadband Solutions ҚК, ZTT Telecom ҚК ва Smart Vision ҚК ташкил этилганди.

Broadband Solutions қўшма корхонаси энг замонавий телекоммуникация ускуналари  ёрдамида хPON оптик тармоғи қурилиши учун актив элементлар ишлаб чиқаради.

ZTT Telecom МЧЖ ҚК ишлаб чиқариш линияларида турли коннекторли (пигтейллар, патчкордлар) уланиш оптик тармоқларини қуриш учун оптик-толали кабель монтаж материаллари ишлаб чиқарилади.

Smart Vision ҚК ишлаб чиқариш линияларида хPON тармоғи фойдаланувчилари учун IP телефонлари ва видеотелефонлар ишлаб чиқарилади.

Барча учта қўшма корхона «Жиззах» МИЗда рўйхатга олинган бўлиб, амалдаги қонунда белгиланган имтиёзларга эга ҳамда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар рўйхати учун мувофиқлик сертификати олишга муяссар бўлган.

Top