17:54 / 27.08.2016
10703

Қирғизистон ТИВ Москва омборидаги ёнғинда ҳалок бўлган фуқаролари сонини маълум қилди

Дастлабки маълумотларга кўра, Москва шимолидаги омборда ёнғин туфайли ҳалок бўлган 17 одамдан 14 нафари Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Айимкан Кулукеева маълум қилган.

"Айни дамда Россиядаги Қирғизистон ИИВ ва элчихона вакиллари воқеа жойида иш олиб боришмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин вақтида ҳалок бўлган 14 киши Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди", — деди у.

Қирғизистон вакиллари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда текширув ишларини олиб боришмоқда.

Top