Жамият | 16:48 / 29.08.2016
12572
1 дақиқада ўқилади
Саратовда ўзбекистонлик муҳожирлар минган 3та автобус тўхтатилди
Россиянинг Саратов вилояти полицияси ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 3та автобусни тўхтатган. Бу ҳақда ИИВнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғига асосланган ҳолда РИА Новости хабар берган.
Хабарда қайд этилишича, Краснодардан Тошкентга ўзбекистонлик 135 нафар фуқарони олиб кетаётган автобуслар Верхний Курдюм қишлоғида тўхтатилган.
Хабарда айтилишича, "Ҳужжатларни текшириш чоғида аксарият йўловчилар Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузгани" аниқланган.
Йўловчилар ва автобус ҳайдовчиларидан иборат 105 киши миграцион қонунчиликни бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
15:52 / 11.12.2024
Саратов областида ҳарбий аэродромга ҳужум ҳақида маълум қилинди
14:35 / 26.08.2024
Саратов ва Энгелсда дронлар кўп қаватли уйларга урилди. Жабрланганлар бор
21:24 / 18.08.2024
Бир кун ичида 500 га яқин ноқонуний муҳожир қайиқларда Буюк Британияга кириб келди
13:55 / 03.04.2023