21:10 / 04.09.2016
9991

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси таъзия билдирди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 4 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида ташкил этилган хотира маросимига ташриф буюрди.

«Барчамиз қаттиқ қайғудамиз. Ислом Каримов оиласига ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дея АҚШ элчисининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЎзА.

«АҚШ Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ҳамкоридир. Ўзаро алоқаларни давом эттириш тарафдоримиз. Халқингизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва барқарорлик тилаймиз», — дея қўшимча қилди Спратлен хоним.

Top