Ўзбекистон | 14:16 / 14.06.2023
26306
1 дақиқада ўқилади
Nuz.uz нашри молиявий директори Хайрулла Қосимов вафот этди
У шу йилнинг 4 сентябрида 42 ёшни қарши оларди.
Nuz.uz интернет нашри молиявий директори Хайрулла Қосимов ҳаётдан кўз юмди. Бу маълумотни Kun.uz’га сайт журналисти Анна Гриценко тасдиқлади.
Тошкент шаҳридаги 42-ўрта мактабда, сўнгра Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида таҳсил олган Хайрулла Қосимов бир неча йилдан буён MEDIA BIZNES МЧЖ муассислигидаги Nuz.uz нашри таҳририятида фаолият юритиб келаётганди. Унинг ўлими тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Kun.uz Хайрулла Қосимовнинг яқинлари ва жамоадошларига таъзия билдиради.
Мавзуга оид
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
22:31 / 13.04.2024
Собиқ бош вазир ўринбосари, журналист Эркин Самандар вафот этди
22:01 / 04.04.2024