14:29 / 04.09.2016
14415

Бельгия қироли Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди

Бельгия қироли Филипп Ўзбекистон республикаси биринчи президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар қилган.

«Мен Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов жаноби олийларининг ўлими ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушдим», — дейилади таъзияномада.

Бельгия қироли ушбу оғир жудолик дамларида бутун Ўзбекистон халқига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирган.

Top