22:55 / 05.09.2016
7689

Қозонда мусулмон кинолари фестивали ўз ишини бошлайди

XII Қозон Халқаро мусулмонлар кинофестивалининг очилиш маросими дин вакиллари ва киноматография олами вакиллари иштирокида душанба куни ўтказилади. Бу ҳақда фестивалнинг расмий сайти хабар беради.  

"Йулдузлар йўлакчаси бўйлаб таниқли режиссёрлар Александр Прошкин, Сиддиқ Бармақ, Усман Сапаров, Юрий Биков, Мажид Мажиди, Константин Лопушанский, Юсуф Розиқов, актёрлар Юрий Назаров, Людмила Хитяева, Людмила Мальцева, Борис Львович, Полина Толстун, Ирида Хусаинова, қўшиқчилар Ренат Ибрагимов ва Тамара Яндиева, кинооператор Валерий Севастьянов ва бошқалар юриб ўтишади", — дейилади хабарда.

Жорий йили 11 сентябргача давом этувчи танлов дастурида 33 мамлакатдан 60та фильмлар иштирок этади. Кинофестиваль сайтидаги маълумотга кўра, саралаш комиссияси 50дан ортиқ давлатнинг 700га яқин фильмларини томоша қилди. Аввалги йилга нисбатан жорий йилдаги кинолар сони 200тага кўпроқ.  

Россия муфтийлари кенгаши сайтининг маълумотларига кўра,  тадбирда фестивалнинг фахрий раиси, РМК раҳбари шайх Равиль Гайнутдин иштирок этади.

Форум якунига кўра, энг яхши фильмлар 10 номинация бўйича хайкалчалар, шунингдек, махсус совринлар билан тақдирланади.  
 

Top