00:28 / 08.02.2024
60363

Таниқли киноактёр Аброр Турсунов вафот этди

У «Чинор остидаги дуэл», «Суюнчи» ва бошқа кўплаб филмлар орқали томошабинлар меҳрини қозонган эди.

Фото: Видеодан лавҳа

«Кулол ва хурмача» филмидаги роли билан мухлисларга таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди, деб хабар берди Маданият вазирлиги ахборот хизмати.

Киноактёр фаолияти давомида «Чинор остидаги дуэл», «Суюнчи», «Абдуллажон», «Ким жинни», «Аёллар салтанати» каби кўплаб фильмларда рол ижро этган.

2019 йилда Аброр Турсунов Daryo нашрига интервю берган. Ўшанда актёр суҳбат давомида сўнгги уч йилда оғир дард билан курашгани ҳақида гапириб берган. Жумладан, инсулт бўлгани, бўйнининг икки томонидан томир олдиргани, булар нотўғри овқатланиш ва сиқилишдан келиб чиққани ҳақида айтганди.

Фото: «Кулол ва хурмача» филмидан лавҳа
Top