20:13 / 13.09.2016
7307

АҚШдаги барлардан бирида рўй берган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Индиана штати шимоли-шарқидаги барда номаълум шахс ўт очган. Бу ҳақда АВС хабар тарқатди.

Полиция маълумотига кўра, отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 2 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, бар ичкарисида ўқ товушлари эшитилган, кейин унинг ичидаги одамлар ташқарига қочиб чиқа бошлаган.

Ҳозирча зиддият сабаби ва отишма бошлаган шахс ҳақида маълумотлар аниқланмаган.

Top