21:36 / 13.09.2016
5304

Беларусда республика кенгашининг янги таркиби сайланди

Беларуснинг барча ҳудудларида республика миллий кенгаши аъзолари сайланди. Бу ҳақда «БелТА» хабар берган.

Маҳаллий сайловлар ва Минск шаҳар кенгаши учун сайловда парламент юқори палатаси учун 56 нафар аъзо аниқлаб олинган, яна 8 нафар номзод президент томонидан кўрсатилади.

Беларусь парламенти таркиби 64 сенатордан иборат бўлади.

11 сентябрь куни Беларусда Вакиллар палатаси учун сайловлар ўтказилди. 110 округда 484 номзод орасидан 110 депутат танланди.

Бундан олдинроқ, Вашингтон Беларусдаги парламент сайловлари хусусида танқидий фикр билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Top