23:45 / 15.09.2016
8285

Хитой "Тяньгун-2" коинот станциясини фазога учирди

Хитой 15 сентябрда "Тяньгун-2" коинот станциясини фазога учирди. Қурилма Ердан 380 км баландликдаги орбитага чиқарилади, кейинги ойда эса унга бортида икки нафар фазогир бўлган "Шэньчжоу-11" коинот кемаси туташиши керак.

"Тяньгун-2" модули тизимлар ва экипажни коинотда узоқ вақт бўлишига тайёрлашни синовдан ўтказиш учун қўлланади. Қурилма Хитойнинг 2022 йилгача қурилиши режалаштирилаётган кўп модулли орбитал станцияни яратишдаги кейинги қадами ҳисобланади. Модуль бир неча йил ишлагач, у "Тяньгун-3" билан алмаштирилади.

Аввалги коинот станцияси "Тяньгун-1" 2011 йил 29 сентябрда учирилган. У билан учта туташиш амалга оширилган, 2016 йил бошида станциядан фойдаланиш тўхтатилган. Ўз вазифасини ўтаб бўлган станция Ер атмосферасига 2017 йил охирида кириб, ёниб кетиши кутилмоқда.

 

Top