19:12 / 19.09.2016
12654

Қирғизистоннинг давлат қарзи 4 млрд 72 млн долларга етди

Қирғизистоннинг давлат қарзи 4 млрд 72 млн долларга етди. Бу ҳақда 19 сентябрда Қирғизистон бюджет ва молия бўйича парламент қўмитаси йиғилишида маълум қилинди.  

Бирлаштирувчи йўл лойиҳасини (ЦАРЭСнинг 1 ва 3-коридорлари) молиялаштириш бўйича Қирғизистон ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги келишув лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида қўмита аъзолари мамлакат қачонгача кредит олиши ва мумкин бўлган бўсағадан ўтиб кетилган-кетилмаганлиги ҳақида қизиқишган. Бунга жавобан Қирғизистон молия вазирлиги статс-котиби Зуур Баяманов давлат қарзининг миқдорини маълум қилган. Бу қарзга ҳам ички, ҳам ташқи қарз киради.

Баяманов бу қарз сўмда мамлакат ЯИМининг 68 фоизини, долларда эса ЯИМнинг йўл қўйиладиган 60 фоизидан ошмаслигини таъкидлаб ўтди.  

 

Top