Ўзбекистон | 14:26 / 26.09.2016
13891
2 дақиқада ўқилади

Қонунчилик палатаси ваколатлари кенгайтирилди

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунига киритилган қўшимча ва ўзгартишларга мувофиқ, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ваколатлари кенгайтирилди. Шу ҳақдаги қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолади. Қонун матни “Халқ сўзи” газетасининг 24 сентябрдаги сонида эълон қилинган.

Унга кўра, фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг таклифига биноан жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини ўрганади. 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг, улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши, Қонунчилик палатаси қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни эшитади.  
 
Шунингдек, қонунлар ва Қонунчилик палатаси қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ижро этилишини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади. 

Янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. 

Ҳужжатда Қонунчилик палатаси қўмиталари қонунларга мувофиқ, бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкинлиги қайд этилган. 

Мавзуга оид