Жаҳон | 11:05 / 30.09.2016
9872
1 дақиқада ўқилади

Ҳалабда жангарилар исталган биноларини, ҳатто масжидларни ҳам вайрон қилмоқда

Фото: RIA

Суриянинг Ҳалаб вилоятида ўт очишлар нафақат турар-жой биноларига, балки масжидларга ҳам қаратилмоқда. Бу ҳақда Бэни-Зейд туманида яшовчилар маълум қилган.

Уларнинг сўзларига кўра, жангарилар аҳоли яшаётган кварталларга қасддан ўт очмоқда, истаган биноларини вайрон этиб, йўқ қилишмоқда.

"Менинг уйимга қаранг. Террорчилар қўшнимнинг уйини вайрон этишди, кўплаб одамларни ўлдиришди. Улар мусулмонлар эмас", — деди шайх Муҳаммад Абуд.

Бэни-Зейд тумани Ҳалабнинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, жангарилар учун муҳим нуқталардан бири ҳисобланган. У бир неча ой муқаддам қайта эгалланганди. Аммо ҳозир у Ҳалабнинг энг хавфли туманларидан бирига айланган. Маҳаллий ҳукумат вакиллари бу ерни вайроналардан тозаламоқда, бузилган уйлар ва биноларни қайта тиклашмоқда. Аммо террорчилар тинчлик жараёнига тўсқинлик қилиш учун барча ишларни қилишмоқда, озод бўлган кварталларга аҳолининг қайтишига тўсқинлик қилмоқда.

Мавзуга оид