18:56 / 03.10.2016
7282

Эрдўған Миср билан муносабатлар яхшиланиши учун ўз шартини маълум қилди

Фото: © РИА

Туркия ва Миср муносабатларининг қайта тикланиши Миср ҳукуматининг собиқ президент Муҳаммад Мурсий ва унинг тарафдорларини озод этишига боғлиқ, дея баёнот бермоқда Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған. 

"Мурси ва унинг тарафдорлари озод этилгач, Миср билан алоқаларимиз яхшиланиши мумкин. Миср билан савдо алоқаларининг ривожланиши Туркия учун ижобий қадам бўлур эди. Бироқ, Миср томони билан бевосита учрашув ўтказишим маънавий жиҳатдан мумкин бўлмаган ҳодиса", — деган Эрдўған Дубайнинг "Ротана" телеканалига берган интервьюсида. Унинг айтишича, Мисрнинг ҳозирги раҳбарияти ҳарбий давлат тўнтариши натижасида ҳокимият тепасига келган. 

 

Top