11:29 / 05.10.2016
4326

Абдулазиз Комилов ЕИ Комиссари билан учрашди

Фото: Ўзбекистон ТИВ

2016 йилнинг 4 октябрь куни Брюссел шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари бўйича Комиссари Невен Мимица билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари уларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинган.

"Учрашувда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" шаклидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.

Top