00:57 / 06.10.2016
12693

Хитойда кўзбойлоғичлар бир дақиқа ичида кийимни ўзгартириш бўйича рекорд ўрнатишди

Хитойда кўзбойлоғич ва унинг ёрдамчиси бир дақиқа ичида дунёда энг кўп кийим ўзгартиришни амалга оширишгач, Гиннесс рекордлар китобига киришди. Хитойнинг Хубэй вилоятидаги кўнгилочар боғдаги шоу вақтида тасвирга олинган бу натижа видеоси Guinness World Records’нинг YouTube-каналида 30 сентябрда чоп этилган. 5 кун ичида видео 710 минг мартадан кўпроқ марта кўрилган. 

Видеога берилган изоҳда малайзиялик бўлган қўзбойлоғичлар бир дақиқа ичида 19 та кийим кийишга муваффақ бўлишгани айтилган. Шу тариқа, улар аввалги рекордни янгилашган. Аввалги рекорд натижада 17 та кийим алмаштирилганди.

 

Top