07:29 / 06.10.2016
7500

Словакиянинг биринчи президенти вафот этди

Фото: SITA

Словакиянинг биринчи президенти Михал Ковач 86 ёшида Братиславада вафот этди, деб хабар бермоқда Teraz нашри.

Ковач юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган. Унинг ўлими ҳақидаги ахборотни яқинлари тасдиқлашган.

Ковач Словакияга 1993-1998 йилларда раҳбарлик қилган. Жорий йилнинг мартида Ковач икки бор шифохонага ётқазилганди. Ковач оғир касаллик туфайли охирги йилларда омма олдида деярли кўриниш бермаган.

 

Top