15:13 / 07.10.2016
7882

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ёрдамига муҳтож эмаслигини маълум қилди

Филиппин АҚШ ҳарбий ёрдамисиз ҳам нимадир қила олади ва муаммоларни қуролли кучларни молиялаштирмасдан ҳам ҳал этади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Дельфин Лорензана гапириб ўтган.

«Биз АҚШ ёрдамисиз ҳам нимадир қила оламиз», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters. 

Аввалроқ, Филиппин президенти Родриго Дутерте агар АҚШ унга қурол сотишни истамаса, унда Россияга мурожаат қилишини маълум қилган эди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Хитой ҳам Филиппин билан ҳарбий шартнома қилишга тайёр.

Top