Фан-техника | 18:25 / 08.10.2016
7488
2 дақиқада ўқилади

Германия ЕИга бензин ва дизелда юрувчи машиналардан воз кечишни таклиф қилди

Фото: 24auto.ru

Германия Бундесрати (Федерал кенгаши)нинг Европа Иттифоқига 2030 йилгача ички ёнув двигателларида ҳаракатланувчи ҳар қандай автомобиллардан воз кечишни таклиф қилмоқда. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, ҳайдовчиларни экологик тоза транспорт воситаларига ўтишларига туртки бериш учун солиқ қонунчилигини ўзгартириш лозим, деб ёзмоқда Der Spiegel ҳафталиги.

Ҳужжатда айтилишича, Еврокомиссия автотранспортлардан олинадиган солиқ ва йиғимлар тизимини қайта кўриб чиқиши керак. 

Германия қонунчиларининг сўзларига кўра, 2030 йилдан кечикмасдан ЕИ кўчаларида ис гази чиқармайдиган автомобилларгина ҳаракатланиши лозим. 

Бу эса, бир жиҳатдан Париж иқлим келишуви бандларининг ижросини ҳам таъминлаган бўлур эди. Унга мувофиқ, Германиянинг ўзи 2050 йилгача қадар углерод икки оксиди газининг ҳаво чиқарилишини 95 фоизга қисқартириши керак. 

Шунга қарамай, Der Spiegel нашрининг қайд этишича, Германиянинг ўзида ҳам электромобилларга ўтиш жараёни суст кечмоқда. Бунга бензинли машиналарга ўрганиб қолингани ва электромобиллар учун етарли инфратузилмалар барпо этилмагани сабабдир. 

Мавзуга оид