23:59 / 09.10.2016
5285

Хитой раҳбари маҳаллий интернет-тизимларни яратишни тезлаштиришга чақирди

Фото: epochtimes.com

Хитой ўз ишланмалари эвазига "ишончсиз" интернет-технологияларни алмаштириш стратегиясини яратишни тезлаштириши керак. Бу фикрни Хитой раиси  Си Цзиньпин билдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Биз ўз ишлаб чиқаришимиз ва ахборот технологияларининг ҳимоя қилинувчи ва назорат қилинувчи тизимини яратиш ва такомиллаштиришни тезлатишимиз керак", деб айтди Цзиньпин.

Унинг айтишича, Хитой бу соҳада катта муваффақиятларга эришди, бироқ бошқа давлатларда кузатиладиган хавфсизлик даражасига етмаган. 

 

Top