21:17 / 10.10.2016
16842

Рамзон Қодиров яна бир ўғил фарзандли бўлди

Фото: ntv.ru

Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов Рамзон Қодиров оиласида ўғил фарзанд дунёга келганини маълум қилди.  

"Қадрдон дўстлар. Бугун менинг қадрдон оғам, Чеченистон раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзон Аҳмадович Қодировнинг уйига катта бахт келди – Тангрининг инояти билан у Абдуллоҳ деган ўғил фарзандли бўлди – Қодировлар буюк сулоласининг яна бир давомчиси, менинг азиз жияним!", деб ёзди Даудов инстаграмда.

Қодировнинг 6 қизи ва 3 ўғли ҳамда 2 нафар асраб олган фарзанди бор. Энди улар яна битта вакилга кўпайди.

 

Top