09:15 / 21.10.2016
17168

Яқин кунларда Тошкентда янги Stroy Center — уй қурилиши ва жиҳозлаш учун зарур маҳсулотлар гипермаркети иш бошлайди

Тошкент шаҳрида яна бир йирик ва замонавий гипермаркет иш бошлайди. У фақатгина уй қурилиши ва жиҳозлаш учун барча маҳсулотларни бир жойдан харид қилиш имкониятини бериши билан бошқалардан фарқланади.

Эндиликда аҳоли вақт ва пулларини сарфлаб, шаҳардан узоқдаги қурилиш бозорларига боришларига тўғри келмайди.

Stroy Center гипермаркети жами 5 қаватдан иборат, бироқ ертўла (подвал)да ҳам маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилган. Харид вақтини қисқартириш ва сотувлар сонини ошириш учун гипермаркетда халқаро тажриба — сигментлаш, ёпиқ савдо комплексларини ташкил этишдан фойдаланилган. Яъни, барча маҳсулотлар гуруҳ ва қаватларга ажратилган. Айнан қуйидагича:

Ертўла (подвал): Бўёқ маҳсулотлари, металл, пластик қувурлар, мих ва саморезлар, гипсокартон;

1-қават: Кафел, ювиниш хонаси жиҳозлари, иситиш тизимлари, генераторлар;

2-қават: Эшиклар, шифт ва деворлар пластик қопламалар, МДФ панеллар, пол қопламалари, қулфлар;

3-қават: Қандил (люстра)лар ва электротехника;

4-қават: Гулқоғоз (обой), жалюзи, дераза ойналари, декоратив безак материаллари;

5-қават: Хўжалик ва оргтехника, ошхона ва мебеллар.

Савдо мажмуасидаги дўконлар тартиб билан жойлаштирилгани сабаб, бир маҳсулотни турли жойдан излашга тўғри келмайди. Бу эса вақтни тежайди.

Шунингдек, бино ҳудудида иккита лифт, 8 та эскалатор фаолият кўрсатмоқда. Биринчи қаватда банк, бешинчи қаватда эса нонушта, тушлик ва кечки овқат ҳам тайёрланадиган умумий овқатланиш ҳудуди мавжуд. 

Мажмуа атрофида фақатгина харидорлар учун автотураргоҳ барпо этилган. Дўкон ходимлари эса алоҳида, йўлнинг бошқа тарафидаги автотураргоҳдан фойдаланишади. Бу билан харидорларга катта қулайлик яратилади. 

Бозорлар 18:00да ёпилаётган бир пайтда, гипермаркет дам олиш кунларисиз, соат 23:00гача фаолият кўрсатади. Лойиҳа ташкилотчилари бу имконият харидорлар учун ҳал қилувчи сабаб деб 
ишонишмоқда.

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур ва Янги шаҳар кўчалари кесишган жой;
Мўлжал: МегаПланет савдо мажмуаси;
Иш вақти: Ҳар куни, 09:00дан 23:00гача.

Савдо мажмуасининг очилиш маросими сабаб, дўконларни ижарага олиш учун чегирма ҳам берилмоқда!

Дўконнинг 1 метр квадратини ойига 75 минг сўмдан ижарага олишингиз мумкин. Бу эса одатий нарҳдан 45 фоиз арзон.

Ҳудуди 25дан 80 метр квадратгача бўлган дўконларнинг бари телефон линияси ва юқори тезликли интернетга эга (бу эса терминал ўрнатиш ва ишлатиш учун жуда қулай), ҳар бири кондиционер ва вентиляция тизими билан жиҳозланган.

Бундан ташқари яна бир қулайлик — ертўла (подвал)га юк машинаси кира олади ва лифт билан маҳсулотларни юқори қаватларга ҳам олиб чиқиш мумкин. Бино ҳудудига юк машинасининг кира олиши эса харидорларнинг маҳсулотларини ҳам осонгина олиб чиқиб кетишда ёрдам беради.

Дўконлар тўлиқ қуриб битказилган. Шунчаки келиш ва иш бошлаш қолган.

Маълумот учун телефонлар:

+998(71) 207-66-66
+998(99) 826-00-36
+998(99) 826-00-56
+998(99) 825-00-26

Реклама ҳуқуқи асосида

Top