09:21 / 23.10.2016
6270

Хитойда давлат компанияси раҳбари порахўрлик учун ўлим жазосига маҳкум қилинди

Хитойнинг Хэйлунцзян вилояти суди давлатга қарашли кўмир қазиб олувчи компания раҳбари Юй Теини 6 йил ичида 306,8 млн юандан (45 млн доллар) кўпроқ пора олгани учун ҳукмни икки йил ортга суриш шарти билан ўлим жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Sina ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Суд ҳукмига кўра, Юй Теи компанияда етказиб беришлар учун жавобгар бўлганда 2005 йилдан 2011 йилгача харид шартномаларини имзолаш учун пора олишда айбдор деб топилди.

Таъкидланишича, суд собиқ амалдор шеригининг жиноятлари ҳақида маълум қилгани, поранинг катта қисмини қайтаргани ва терговга кўмак кўрсатгани учун ҳукм ижросини икки йил ортга сурди. 

Қайд қилинишича, айбланувчи ҳукм устидан шикоят қилмасликка қарор қилган.

Top